...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанни Инфантинонинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда


14:08, 08.02.2018 Спорт
 2 530

Уммон пойтахти Маскат шаҳрида ФИФА ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди.

Кеча, 7 февраль куни Уммон пойтахти Маскат шаҳрида ФИФА ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди.
 
Саммитда ФИФА президенти Жанни Инфантино, мутассаддилар ва ФИФАга аъзо футбол ассоциациялар вакиллари иштирок этишди. 
 
Саммитда ФИФАнинг “Forward” лойиҳаси, ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ташкилий ишлари ва трансферлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
 
Миллий Олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга кетгани сабаб саммитда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг вице-президенти Шоакром Исроилов иштирок этди.
 
Шоакром Исроилов саммит доирасида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашиб, унга Умид Аҳмаджоновнинг саломини етказди.
 
Шунингдек, Ўзбекистонда футболни янги поғонага олиб чиқиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш учун ФИФА президентини Ўзбекистонга таклиф қилди.
 
Жанни Инфантино бу таклифни бажонидил қабул қилиб, тез орада Ўзбекистонга келишга ваъда берди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жанни Инфантино ФИФА ЎФА Шоакром Исроилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!