Италиялик дарвозабон терма жамоасининг ЖЧга йўл олишига умид билдирмоқда.
39 ёшли дарвозабон Италия термаси олдида жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятлари йўқолмаганига ишонч билдиришини таъкидлади.
“...Мағлуб бўлганимизни яхши тушуниб турибман, лекин бизда вазиятни яхшилаш учун яна олдимизда 90 дақиқа бор.
Терма жамоа ўйинларидаги биринчи қонун, ўзини яхши тута олиш, мағлубиятни унутиб олдинга қадам ташлаш ҳисобланади. Ўйин давомида кўплаб қоида бузилишлари кузатилди.
Рақобатларга бой ўйин бўлди. Жамоадошларим майдонда қийналиб қолишганини тан оламан. Устига-устак ҳакам ўйинни англияча услубда бошқариб борди.
Ҳакам кўп вазиятларда ўйнаш учун имконият берди. Умид қиламанки, ҳакамлар жавоб ўйинида бошқачароқ қарорлар қабул қилишади.
Душанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда ўзимизга ишонишимиз зарур, акс ҳолда Италия жаҳон чемпионатини умид қилмаса ҳам бўлади.
Биринчи ўйиндан керакли хулоса чиқардик. Биз мағлубият сабабларини ўрганиб чиқамиз ва Швецияга қарши муносиб курашамиз.
Италия “Сан-Сиро” стадионидаги тўлиб тошган мухлисларнинг кўз олдида бошқача ўйин намойиш этади.
Мағлубиятни унутиб, қўлларимизни пастга тушурмаслигимиз керак. Олдимиздаги 90 дақиқанинг ҳар сониясини қадрлаймиз ва керакли бўлган ғалабага эришиб, мухлисларимиз ва шахсий орзуларимизни амалга оширамиз. Ишонинг, ҳаммаси зўр бўлади!”, дейди Буффон.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси бугун, 11 ноябрь куни ЖЧ–2018 мусобақасининг ўтиш ўйини доирасида сафарда Швецияга 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйгани ҳақида хабар бергандик.