Дам олиш куни Республикада қандай об-ҳаво кузатилиши билан танишинг.
Якшанба куни Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +22...+24, кундузи +37...+39 даража иссиқ бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +19...+24, кундузи +34...+39 даража иссиқ бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +34...+39 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради.
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +37...+42 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +23...+28, кундузи +37...+42 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +12...+17, кундузи эса +23...+28 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.