...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италиялик актёр саҳнада роль ўйнаётиб ўзини осиб қўйди


01:44, 03.02.2016 Олам
 3 819

Саҳна ортида актёрнинг ҳаёти хавф остида қолмаслиги учун қўлланиладиган баъзи нарсалар йўқлиги аниқланган.

Италиялик ёш ва истеъдодли актёр Рафаэль Шумахер билан содир бўлган воқеа полиция ҳодимлари орасида “у ўз жонига шу йўл билан қасд қилмоқчи бўлган” деган фикрни уйғотмоқда, дея хабар беради “News.rambler.ru” нашри.

Италиянинг Пиза шаҳридаги Lux театрида қўйилаётган “Сароблар” спектаклидаги ролни ижро этаётган Рафаэль аслида сценарий бўйича ўзини отиб ўлдириши лозим эди. Аммо у ушбу саҳнани ўзини осиб ўлдириш ғояси билан ўзгартиради ва айни ролни ўйнаш вақтида ёлғондан эмас, ростмана осилиб қолади. Бўйнида арқон билан типирчилаёган актёрнинг гарчи бошида қоп бўлсада, залда ўтирган тамошабинлардан бири ҳақиқатдан осилиб қолганини сезиб қолади. Маълумотларга қараганда, бу яқиндагина тиббиёт олийгоҳини тамомлаган, тиббий билимга эга бўлган аёл бўлиб чиқади.

Аёлнинг шошилинч ҳаракатлари туфайли актёрни зудлик билан арқондан бўшатишган ва касалхонага олиб кетишган. У айни дамда кома ҳолатида. Шифокорлар унинг аҳволидан хавотирда.

Олиб борилган тергов ишлари натижасида ўзини осиб ўлдириш саҳнасида актёрнинг оёқлари тагида томошабинларга кўринмас стул бўлиши керак бўлган. Саҳнада эса на стул ва на унинг бел қисмидан тутиб туриши лозим бўлган арқоннинг бўлган. Актёрнинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, унинг шахсий ҳаёти ҳам ўрганилиб, яқинларининг у ҳақидаги фикрлари жамланмоқда.

Маълумотларга қараганда, аактёр яқинда отасидан ажраган. Шу сабаб ўз ўз жонига қасд қилмоқчи деган таҳминлар ҳам йўқ эмас.
 Умида Якубова

Теглар:актёр жонига қасд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!