Суратдаги қизалоқни кўрган шифокор, у бетоб эканини айтди ва унга аниқ ташхис қўя олди.
Яқиндагина қизалоқли бўлган ота қизини ювинтирганларидан кейин ширингина юзларини бужмайтириб турган суратини ижтимоий тармоқлардан биридаги саҳифасига жойлайди. Суратнинг таг қисмига яқинлар, дўстлар хатто, бегоналар ҳам ўз фикрларини ёзиб қолдира бошлайдилар.
Уларнинг бири, қизалоқ отасидан қўрқаяпти, бошқаси у вояга етганида қўлини татировка қилган, малла соч йигитга турмушга чиқмаса керак каби фикрларни билдиришган.
Бироқ кўплаб фикрлар орасидаги шифокор-педиатрнинг фикри қизалоқнинг отасини ҳавотирга солиб қўяди. У шундай деб ёзади:
“Менга суратдаги қизалоқнинг териси ва кўзларининг оқ қисми сарғиш бўлиб кўриняпти, унинг кўзлари табиий шундай рангдами? Балки сурат сарғиш тусда чиқарилгандир? Бироқ, шунда ҳам менга қизалоқнинг териси ва кўзларининг ранги сариқ бўлиб кўриняпти. Бу сариқ касаллигининг бошланиши бўлиши мумкин. Ўйлайманки, қизалоқнинг аҳволи яхши ва мен адашаяпман. Бу касбий паранойя...”.
Бу фикрларни ўқиган ёш ота педиатрнинг сўзларини текшириб кўриш учун фарзандини шифокорларга кўрсатади ва улар ҳақиқатдан ҳам қизалоқда янги туғилган чақалоқлар орасида учрайдиган физиологик сариқ касаллиги борлигини тасдиқлашади. Ёш отага қизини кўпроқ тоза ҳавода, қўёш тагида олиб юришни ва баъзи даво муолажаларини буюришади.
Агар ушбу физиологик сариқ касаллиги вақтида аниқланиб даволанмаса, у жуда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Буни қарангки, оддий бир сурат унинг саломатлиги, қолаверса ҳаётини сақлаб қолди.