Қутқарув хизмати ходимлари вайроналар орасидан одамларни қидиришда давом этмоқда.
“ANSA” нашрининг хабар беришича, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 247 кишига етган. Қутқарувчилар Аматриче, Аккумоли, Пескара ва Аркуата-дель-Тронто шаҳарларида вайроналар орасидан одамларни қидиришда давом этмоқда.
Бугун, 25 август куни ҳам Италиянинг марказий ҳудудларидан бирида 4.5 магнитудали зилзила юз берди. Ер қимирлашининг маркази Рим шаҳридан шимоли-шарқда ва Л’Акуила шаҳридан 55 километр шимолда жойлашган. Мазкур зилзила оқибатлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Италияда сўнгги 15 йилликда энг вайронкор зилзила 2009 йилда содир бўлганди. Ўшанда Л’Акуила шаҳрида бўлган фалокатда 300дан ортиқ одам ҳалок бўлган.