...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италиядаги поезд тўқнашуви қурбонлари 25 кишига етди


11:26, 13.07.2016 Олам
 2 474

Қидирув натижасида поезд вайроналари орасидан кичик ёшдаги бола ҳам топилган ва дарҳол вертолётда шифохонага етказилган.

Аввалроқ, Италиянинг жанубий ҳудудида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетгани ва фалокат натижасида 11 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одам жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Орадан бироз вақт ўтиб, қурбонлар сони ошиб, 25 кишига  ва жароҳатланганлар сони 50 кишига етгани  ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда “Reuters” ёзмоқда
 
CNN нашрининг хабар беришича, поезд тўқнашуви натижасида 27 киши ҳалок бўлган.
 
Италиянинг “ANSA” нашри эса қурбонлар сони 23 кишига етгани ҳақида маълумот берди.
 
Тўқнашув Корато ва Андриа шаҳарлари орасида жойлашган қишлоқ ҳудудида юз берган. Фалокатга айнан нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмади.  Тўқнашув кеча, 12 июль куни  маҳаллий вақт билан 11:30 (Тошкент вақти билан 14:30)да  содир бўлди. Икки поездда неча нафар йўловчи бўлгани ҳали аниқланмади.
 
“Euronews” нашрининг ёзишича, қутқарув хизмати вакиллари поезд парчалари орасидан одамларни изламоқда. Қидирув пайтида кичик ёшдаги бола ҳам топилган ва дарҳол вертолёт билан шифохонага олиб борилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Италия Поезд Тўқнашув Ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!