...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италияда кўчки оқибатида меҳмонхона қор остида қолди


14:31, 19.01.2017 Олам
 2 240

Қор остидан қутқариб олинган икки киши ҳалокат ҳақида хабар берганликлари айтилмоқда.

Айни вақтда Италия кетма-кет талафотларни бошдан кечиряпти. 18 январь куни бошланган офатлар 19 январь куни ҳам тинмаяпти. Қор бўронлари, қайта-қайта ер силкинишлари ва эндиликда қор кўчкиси.
 
Марказий Италиянинг Абруццо вилоятида қор кўчкиси юзага келди. Шу ердаги меҳмонхоналардан бири қор уюми остида қолиб кетди. Бу ҳақда “Euronews” агентлиги хабар бермоқда.
 
Қутқарувчилар ҳалокат жойига етиб боришлари учун чанғи орқали бир неча километр йўл босишди. Қалин қор туфайли техника меҳмонхонагача етиб бора олмади.
 
Маълумотларга кўра, меҳмонхона ичида 20 киши қолиб кетган. Шунингдек, бино ичида меҳмонхона ходимлари ҳам бўлишган. Ташқаридаги яна 3 кишининг тақдири ҳозирча номаълум.
 
Мутахассислар қор кўчкисини 3 карра юз берган зилзила оқибатида юзага келганлигини айтишмоқда. Қутқарувчилар қор остидан икки кишини қутқариб олишган, аммо табиий офат сабаб қурбон бўлган кишилар сони кўп бўлиши тахмин қилиняпти. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Италия Қор кўчкиси Зилзила Табиий офат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!