...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италияда бир оила вулқон кратерига тушиб кетди


18:48, 13.09.2017 Олам
 3 528

Ҳалок бўлган оила аъзолари Сольфатара вулқонини кўриш учун Венеция атрофидаги Меола шаҳридан келган бўлган.

Италиянинг Неаполь шаҳри яқинидаги Сольфатара вулқони кратерига уч киши қулаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Usatoday.com” нашри хабар бермоқда. 
 
Қурбон бўлганлар бир оила вакилари, аниқроғи 11 ёшли бола ва унинг ота-онаси эканлиги айтилган.
 
Берилган маълумотга кўра, одатда туристлар кўп келадиган машҳур вулқонни кўргани келган оиланинг тўнғич ўғли тўсиқдан ўтиб, сирпаниб кетган ва вулқон кратерига тушиб кетган. Уни қутқаришга уринган боланинг ота-онаси ҳам ҳалок бўлган.
 
Ҳалок бўлган оила аъзолари Сольфатара вулқонини кўриш учун Венеция атрофидаги Меола шаҳридан келган бўлган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Италия Вулқон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!