...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италия Россияга нисбатан санкцияларни узайтирмоқчи эмас


20:21, 27.06.2018 Олам
 3 652

Ҳукумат Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш устида ишлаётганини таъкидлаган.

Бугун, 27 июнь куни Италия Бош вазири Жузеппе Конте Россияга нисбатан санкцияларнинг автоматик узайтирилишига қарши фикр билдирди. Бу ҳақда “Adnkronos” нашри хабар берди.
 
“Санкция – бу восита, мақсад эмас”, деб таъкидлади Бош вазир.
 
Шунингдек, у расмий Рим Россиядаги фуқаролик жамиятига эътибор беришда давом этишини қўшимча қилган.
 
Маълумот учун, жорий йил июнь ойи бошида Италия ҳукумати Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилиш устида ишлаётганини таъкидлаган ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россияни G7 таркибига қайтариш фикрини қўллаб-қувватлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Европа Кенгаши, АҚШ ва қатор давлатлар Россия Қримни ўзига қўшиб олгани учун унга қарши санкциялар жорий қилган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Италия Россия санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!