...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италия мафиясига қарши кураш давом этмоқда


15:47, 10.07.2018 Олам
 2 421

Мафияга қарши амалиётлар энг йирик гуруҳлардан бирининг фаолиятига қарши йўналтирилди.

Аввалроқ, Италия карабинарлари мафияга қарши амалиётларда 104 кишини ҳибсга олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мафияга қарши кенг қамровли кампанияда доирасида Италия жанубидаги Реджо де Калабрия шаҳрида олиб борилган амалиёт натижасида 38 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
 
Улар “Ндрангета” жиноий гуруҳига аъзоликда гумон қилиняпти. Гуруҳ қотиллик, таъмагирлик, қурол ва наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланишда айбланяпти.
 
Тахминларга кўра, қўлга олинганлар Италиянинг Ломбардия, Пъемонте ва Сицилия вилоятлари эҳтиёжи учун Жанубий Америкадан келтирилган тонналаб кокаин, Испания ва Марокашдан олиб келинган гашишларга тўғридан-тўғри алоқадор.
 
Италиянинг энг йирик мафия ташкилотларидан бири “Ндрангета” 6 минг аъзога эгалиги таъкидланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Италия Ндрангета мафия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!