Владимир Путин террорчиликка қарши курашишда дунё мамлакатларини бирлашишга чақирди.
Газетада келтирилган мақоладан:
“Биз айни вақтда Афғонистон, Ироқ, Ливия ва бошқа мамлакатларда қандай ҳодисалар рўй бераётганлигини кўриб турибмиз. Қизиқ, терроризм ва экстремизмга қарши кураш натижалари қани? Умуман олганда, минтақавий ёки алоҳида ҳудудлар бўйича биз маълум ижобий натижаларга эришган бўлсак-да, бироқ жаҳон миқёсидаги таҳдид ҳамон ошиб бормоқда”.
Мақолада Владимир Путиннинг халқаро муаммоларга бағишланган Валдай форумидаги нутқидан парча ҳам келтирилган:
“Ўзаро ишончсизлик жаҳон ҳамжамияти олдида турган хавфли таҳдидларга қарши курашишга тўсқинлик қилади”.
Мақола Владимир Путиннинг Россиянинг суверенитети ва дунёда тутган ўрнига бағишланган сўзлари билан якунланган.
“Суверенитет – халқаро муносабатлартизимининг марказий тушунчасидир, ўзаро ҳурмат ва алоқаларни мустаҳкамлаш маҳаллий ва халқаро даражада муҳимдир. Дунёда Россия каби минг йиллик тарихга эга мамлакатлар кўп. Биз ўз мустақилиггимиз, озодлигимизни қадрлашни ўргандик.
Бизнинг фикримизча, ҳақиқий етакчилик ўзаро давлатлар кучларини бирлаштириб, глобал муаммоларга ечим топишда намоён бўлади. Россия эса жаҳонда ўз ўрнини айнан шундай тарзда кўради”, деб ёзади Владимир Путин.