Кекса аёлнинг ўлими сабаблари, суд-тиббий экспертиза маълумотларидан сўнг аён бўлади.
Катта зотдор ит билан ёлғиз ўзи яшаган кекса аёлнинг танасини ва бош қисмини ит ғажиб ташлаган. Полиция аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизасини ўтказмоқда.
Тахминларга кўра, у ит ғажишидан аввал, қандайдир бошқа сабаб билан вафот этган бўлиши ҳам мумкин. Айни вақтда ит ушланган. У махсус қафасда сақланмоқда. Полициянинг хабар беришича, итдан ҳам тергов учун керакли тиббий экспертиза таҳлиллари олинади.