...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истеъдодидан “нархи” қиммат деб топилган актёрларни биласизми?


19:54, 14.12.2017 Олам
 5 436

“Forbes” журнали, 2017 йилда “нархи” истеъдодига нисбатан баланд бўлиб кетган актёрларнинг рўйхатини эълон қилди.

Биламизки, ҳар бир актёрнинг ижро этган роли учун оладиган гонорари, унинг нархи ҳисобланади. Бутун дунёда энг бой одамларнниг статистикасини олиб борадиган “Forbes” журнали, 2017 йилда “нархи” истеъдодига нисбатан баланд бўлиб кетган актёрларнинг рўйхатини эълон қилди.
 
Бу рўйхатни Марк Уолберг бошқармоқда. У иштирок этган фильмлар оммабоп бўлмаган, лекин унинг ўзи 68 миллион АҚШ доллари ишлаб топган. Бу маблағ, Бостон марафони вақтидаги террорчилик ҳаракати тўғрисида суратга олинган, у иштирок этган “Ватанпарвар куни” деб номланган фильм намойишидан ишлаб топилган пулдан кўпдир.
 
Шунингдек, у иштирок этган яна бир фильм “Сув тубидаги горизонт” фильми ҳам сарфланган 110 миллион АҚШ долларини базўр қоплаган. Рўйхатда иккинчи ўринни Кристиан Бейл эгаллади. У суратга тушган, арманлар геноцидига бағишланган “Ваъда”, деб номланган фильм ҳам, сарфланган  харажатларнинг 11 % ни қоплаган.
 
Учинчи ўринни Ченнинг Татум ўзи иштирок этган, қилинган харажатларни умуман қопламаган “Логан омади” деб номланган фильми билан эгаллади. Экспертлар тўртинчи ўринга Дензел Вашингтонни лозим кўришди. Бунга у иштирок этган “Тўсиқлар” фильмининг муваффақиятсизлиги сабаб бўлди.
 
Рўйхатдаги “бешлик”ни Брэд Питт, ўзининг охирги йилдаги “Иттифоқчилар” фильми билан якунлаган. Бу фильмга 85 миллион АҚШ доллари сарфланган ҳолда, 119 миллион АҚШ доллари ишлаб топган.  
Обил Сафаров

Теглар:Брэд Питт Дензел Вашингтон Кристиан Бейл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!