...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулда ҳалокатга учраган вертолётнинг барча йўловчилари вафот этди


12:30, 11.03.2017 Олам
 2 638

Шу муносабат билан, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳалок бўлган кишиларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди.

10 март куни Истанбул шаҳрининг Буюкчекмеже туманида  Sikorsky S-76 ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Вертолёт ичида 7 киши, жумладан, 4 нафар россиялик фуқаролар бўлишган.
 
Ҳалокат оқибатида бирор киши тирик қолмаган. Россиянинг Истанбулдаги бош консули Андрей Подъелишевнинг маълум қилишича, авиаҳалокат шу қадар даҳшатли бўлгани туфайли ҳалок бўлган кишиларнинг жасадларидан шахсини аниқлаш мушкул бўлмоқда. Шу сабаб ДНК текшируви ўтказилади. Бу эса вақт талаб қилади. Шунинг учун вафот этганларнинг майитларини уйларига юбориш кечикиши мумкин, дейди консул.
 
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Москвага қилган ташрифи чоғида юз берган ҳалокат муносабати билан ҳалок бўлган кишиларнинг оила аъзоларига таъзия билдирди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Вертолёт ҳалокати Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!