...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбул шаҳри забт этилганига 565 йил тўлди


20:27, 29.05.2018 Олам
 6 083

8500 йиллик тарихга эга Истанбул шаҳрининг забт этилиши дунё тарихида янги даврнинг очилиши бўлган

Туркияда уч маданият пойтахти Истанбул шаҳри фатҳ этилганининг 565 йиллиги нишонланмоқда.
 
8500 йиллик тарихга эга Истанбул шаҳрининг забт этилиши дунё тарихида янги даврнинг очилиши бўлган.
 
Усмонли турклар Византия пойтахти бўлган Константинополни (фатҳ этилгач Истанбул деб номланган) етти бор қамал қилган. Шаҳарнинг забт этилиши турк, ислом ва дунё тарихида муҳим аҳамият касб этган.
 
1451 йил тахтга ўтирган, 18 ёшли навқирон султон – Меҳмет II Константинопол шаҳрини эгаллашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
 
1452 йилда султон қўшинлари Константинопол қамалини бошлайди. Султон Меҳмет II шаҳарни қуруқлик ва денгиздан қамал қилиш режасини ишлаб чиқади. Бундан ташқари, Истанбул деворларини бузишга қодир махсус тўпларни ҳам ясаттиради ва флот қуришни тезлаштиради.
 
1453 йил 29 майда Константинопол фатҳ этилади. Сўнгги Византия Императори Константин Палеолог қатл этилади. Султон қўшинлари беш дарвозадан шаҳарга кириб келади. Меҳмет II отида вазирлар ва яқинлари қуршовида тантанавор юриш билан Истанбулга киради.
 
Шу тариқа, ўрта асрларнинг энг мустаҳкам қалъаси - Константинопол султон қўшинлари олдида “тиз чўкади” ва Истанбул деб номланади. Султон эса, Фотиҳ Султон Меҳмет деб атала бошланади.
 
Маълумот ўрнида, Византия пойтахти Константинопол ўрта асрларда Европа ва Осиёни боғловчи “олтин кўприк” деб ҳам аталган. Унинг эгалланиши билан кўп асрлик тарихга эга Шарқий Рим империяси – Византия таназзулга юз тутган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!