Фаластин 2012 йилда БМТда “кузатувчи давлат” мақомини олгач, бир қанча халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш имконияти пайдо бўлган эди.
Фаластин полициясининг матбуот котиби Луей Ерзикот берган баёнотга кўра, Фаластин ҳукуматининг INTERPOLга аъзолиги Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтган мажлисда 74 та давлат томонидан маъқулланган.
Исроил томони бу воқеага ўзининг кескин қаршилигини ифода этишига қарамасдан Фаластин давлати ташкилот аъзолигига қабул қилинди.
Фаластин 2012 йилда БМТда “кузатувчи давлат” мақомини олгач, бир қанча халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш имконияти пайдо бўлган эди.
Маълумот учун, INTERPOL (инглизча: International Criminal Police Organization — Халқаро полиция ташкилоти) 1923 йилда давлатлараро жиноятчиликка қарши курашиш ва полиция ҳамкорлиги мақсадида ташкил этилган.
Штаб квартираси Франциянинг Лион шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон Республикаси 1994 йилда мазкур халқаро ташкилотга аъзо бўлган.