...
МЕНЮ
ONLINE TV

Испания футбол федерацияси Роналдуни нечта ўйинга четлатди?


09:20, 15.08.2017 Спорт
 3 093

RFEF Роналдунинг ҳакамга бўлган муносабатини тажовузкорлик деб баҳолади.

Аввалроқ, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Барселона”га қарши учрашув (3:1) да  қизил карточка олиб, жаҳл устида ҳакамни туртиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
 
Испания футбол федерацияси (RFEF) Роналдуни майдонда қоидага зид ҳаракати учун бешта ўйинга дисквалификация қилди.
 
82-дақиқада учрашув бош ҳаками Рикардо Бенгоэчеа 32 ёшли футболчини симуляция қилишда айблади ва унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб майдондан четлатди. Шундан сўнг Роналду жаҳл устида ҳакамни туртиб юборган эди.
 
RFEF Роналдунинг ҳакамга бўлган муносабатини тажовузкорлик деб баҳолади ва уни бешта ўйиндан четлатди. 4 – ҳакамни туртгани учун, 1 – қизил карточка учун.
 
Ушбу дисквалификация Испания чемпионати учрашувларига ҳам таъсир қилади. Энди Роналду “Барселона”га қарши жавоб ўйини ва Испания чемпионатидаги – “Депортиво”, “Валенсия”, “Леванте” ва “Реал Сосьедад”га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Реал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!