...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг узо-о-оқ яшашини тилаб қўшиқ куйлаган хонанда уйланяпти


21:05, 03.03.2017 Шоу-бизнес
 9 582

Хонанданинг тўйи 14 март куни Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирининг тантаналар залида бўлиб ўтади.

Бир вақтлар “Қуёш порламоқ” учун номли қўшиғи билан тилга тушиб, бирдан порлоқ юлдузга айланган Бахтиёр Раҳмонов сўнгги вақтларда санъат оламида кўриниш бермай қўйган эди. Бу орада Бахтиёр бироз бетоб бўлиб, саломатлигини тиклаш учун санъатда танаффус қилди.
 
Хонанданинг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич бетоб бўлиб ётганида унга соғлик тилаб куйлаган қўшиғи яна йўқотганларини қайтарди, десак муболаға бўлмайди.
 
“Узоқроқ яшанг” деб номланган қўшиқ кўплаб мухлислар кўнглидан чуқур жой олди. Кўплар ўша қайғули кунларда шу қўшиқ билан андармон бўлди.
 
Маълумотларга қараганда, Бахтиёр Раҳмонов жорий йилнинг 14 март куни бўйдоқлик билан хайрлашяпти. Бахтиёр ва Нафисанинг висол оқшоми Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирининг тантаналар залида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
 
Раҳмонов тўйдан сўнг санъатдаги фаолиятини давом эттирадими ёки йўқ, буниси бизга қоронғу. Таҳририятимиз янги оила аъзоларига бахт тилаб қоламиз. 
 

Теглар:Бахтиёр Раҳмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!