...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилиши масаласи референдумга қўйилади


18:50, 26.01.2018 Олам
 7 455

Бу референдумда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳайкал ва унинг номи билан аталган ҳиёбонга фонтан ўрнатиш масаласида овоз берилади.

Москва шаҳридаги Якиманка маъмурий округи депутатлари Россия президентлигига сайловлар ўтказиладиган кун маҳаллий миқёсда референдум ҳам ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Улар бу референдумда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳайкал ва унинг номи билан аталган ҳиёбонга фонтан ўрнатиш тўғрисида сўровларни ўтказмоқчи.
 
Депутатлар маҳаллий аҳолидан “Москвада монументал ва декоратив асарлар мажмуаси барпо этилишини қўллаб-қувватлаши” тўғрисида сўрашади.
 
Маъмурий округ раҳбари Андрей Морев, “Аҳоли  ва маҳаллий кенгаш вакиллари ўртасида бу борада бир-бирига қарама-қарши қарашлар бор, шунинг учун биз бу масалани референдумда ҳал қилмоқчимиз. Биз бу масалада шаҳар ҳокимиятидан, шаҳар депутатлар кенгашидан сўрадик, улар ҳайкал бўлиши кераклигини тасдиқлашди, шунинг учун биз бу ҳақда аҳолининг фикрини ўрганмоқчимиз”, деган фикрларни билдирган.
Обил Сафаров

Теглар:Москва Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!