Илк ўйинлар 31 январь куни ўтказилса, жавоб учрашувлар 7 февраль куни бўлиб ўтади.
Қуръа натижаларига кўра, “Барселона” ярим финалда жиддий рақиб “Валенсия” клуби билан ўйнайди.
“Реал”ни мусобақадан чиқариб юборган “Леганес” эса “Севилья” билан финалга чиқиш учун курашади.
Биринчи ўринда кўрсатилган жамоалар илк учрашувни ўз уйларида ўтказишади.
Маълумот учун, илк ўйинлар 31 январь куни ўтказилса, жавоб учрашувлар 7 февраль куни бўлиб ўтади.
31 январь
“Барселона” – “Валенсия”
“Леганес” – “Севилья”
Жавоб учрашувлари
7 февраль
“Валенсия” - “Барселона”
“Севилья” - “Леганес”
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Леганес” “Реал” клубини мусобақадан чиқариб юборганди.
Бугун “Барселона” Коутиньо дебютини ўтказган ўйинда “Эспаньол”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўлланма олгани ҳақида хабар бергандик.