Ишсизлик инсоннинг руҳий ҳолатига кескин таъсир қилади.
Халқаро Меҳнат ташкилоти бутун дунё бўйлаб ишсизликнинг деярли 208 миллион кишига кўпайишини тахмин қилмоқда. Ҳозирда бу рақам 200 миллионни ташкил этади.
Ишсизлик нафақат инсоннинг жисмоний ҳолатига, балки саломатлигига, руҳиятига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.
Масалан:
Тез қариш
Олимлар аудитория билан кам мулоқот қиладиган инсонлар тез қаришини узоқ йилардаги изланишлар натижасида иботлашган. Сабаби бундай инсонларда ҳаётга бўлган қизиқиш йўқолади.
Ҳурматнинг йўқолиши
Табиийки, инсон ўзини қандайдир соҳада намоён эта олмаса, қобилиятларидан фойдаланишдан маҳрум бўлса, ўзини ҳурмати йўқолгандек ҳис қилишни бошлайди. Агар у оила бошлиғи бўлса, турмуш ўртоғи ва фарзанди ёнида ҳижолат чекади.
ДНК ҳужайраларига салбий таъсири
Лондондаги айрим коллеж олимлари ишсизликнинг ДНК ҳужайраларига қандай таъсир этиши бўйича тадқиқот олиб боришган. Бунинг учун икки йил мобайнида ишламайдиган инсонлардаги ўзгаришларни қайд этганлар. Натижада ДНК ҳужайраларининг нормал бўлиниши учун зарур бўлган хромосомаларнинг ишсиз эркакларда сезиларли даражада қисқаргани аниқланган. Фақатгина аёлларда бу каби ҳолат ўз тасдиғини топмаган.
Доимий стресс
Ишсизлик инсоннинг руҳий ҳолатига кескин таъсир қилади. Чунки бу пайтда ҳар қандай шахс ўз ҳаётини олдиндан режалаштира олмайди. Эртанги куни қандай ўтиши ҳақида тасаввурга эга бўлмайди. Ўзига бўлган ишончни йўқотади.
Умумий зарар
Ишсиз инсонларда даромад бўлмайди. Натижада ўз эҳтиёжини қондириш, истаган таомларини сотиб олиш, спорт билан шуғулланиш имконияти йўқолади.
Ишсизлик – бу дунёдаги жуда кўп инсонларга ва унинг оиласига салбий таъсир кўрсатадиган муаммолардан бири. Чунки маълум бир ишга, доимий даромадга эга бўлмаган оилаларда жанжаллар, турли мавзудаги можаролар, ажралиб кетишлар кўп учрайди.

Манзура Сайфиддинова