Мосул шаҳрини қўлдан бой бермасликка чақирган ал-Бағдодий кейинчалик Туркия ва Саудия Арабистонига ҳужум уюштиришни мақсад қилганди.
Хабарларга қараганда, ал-Бағдодий ўзини авиаҳужумлардан ҳимоя қилиш мақсадида 150 оила билан қочиб кетган.
Айни пайтда АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари Мосулни босқинчилардан қайтариб олиш мақсадида шаҳарга ҳужум бошлаган. Аввалроқ, Абу Бакр ал-Бағдодий ўз тарафдорларига мурожаат йўллаб, Мосул шаҳрини қўлдан чиқармасликка чақирганди.