ИШИД жангарилари Сан-Бернардинодаги террористик актга нисбатан жавобгарликни ўз бўйнига олишди.
ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари 14 кишининг умрига зомин бўлган террористик ҳаракатга нисбатан жавобгарликни ўз бўйнига олишди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
28 ёшли Саид Фарук ва 27 ёшли Тешфин Малик Сан-Бернардино шаҳридаги имконияти чекланган инсонларга ёрдам кўрсатувчи ижтимоий хизматлар марказига ҳужум қилиб, у ердаги одамларга қарата ўқ узишган эди. Бу ҳақда бироз аввал хабар қилган эдик.
Тергов ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеа сабабларини ўрганишмоқда.
Яқинда New York Timesда чиққан мақолага кўра, Япония, Канада, Шотландия каби давлатларда бундай воқеалар шунчалик камдан кам бўладики, отиб ўлдириш чақмоқ уришидан ўлиш билан баробар. Сан-Бернардинодаги оммавий қотиллик АҚШ учун 2015 йил ҳисоби бўйича 355-теракт сифатида қайд этилди.