Севимли футбол жамоасининг ўйинини кузатаётган 12 нафар йигит бу улар томоша қилаётган сўнгги ўйин эканини билмагани аниқ.
“Футбол ишқибозлари “Реал” ва “Атлетико” жамоаларининг ўйинини томоша қилаётган бинога ИШИД жангарилари кутилмаганда ҳужум қилишди ва одамларни ўққа тута бошлашди. Ҳужум чоғида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 12 нафар футбол ишқибози вафот этди”, дейилади мақолада.
Маълумотларга кўра, Ироқ хукумати ушбу террорстик ҳаракатда ДАИШнинг алоқаси борлигини тасдиқлаган.