Минтақадаги айрим мамлакатлар ироқ курдлари билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларини узишини маълум қилган.
Волид Муаллим Сурия давлат ахборот агентлигига орқали берган баёнотда “Биз фақат ва фақат бирлашган Ироқни давлат сифатида тан оламиз, Ироқнинг бўлиниши ҳеч қачон хоҳламаймиз”, деб таъкидлаган.
Шунингдек, минтақадаги айрим мамлакатлар ироқ курдлари билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларини узишини маълум қилган.
Барзоний ҳукумати томонидан ўтказилаётган референдум сабаб бироз олдин Эрон ва Ироқ Курдистони мухтор вилояти ўртасидаги чегара эшиклари ёпилганлиги — Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосимий томонидан маълум қилинган эди.
Минтақа мамлакатлари бу референдумни кескин қоралашда давом этмоқда.