...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқда террор мағлуб бўлди. Аммо унинг ғоялари ҳамон тирик!


18:35, 28.03.2018 Олам
 2 101

Ҳукумат мамлакатда террорни бутунлай йўқ қилмоқчи, шунинг учун минтақа давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамламоқда.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийнинг айтишича, мамлакатда ИШИД устидан ҳарбий жиҳатдан ғалабага эришилди, навбат террор ғоясини илдизи билан тугатишдир. Бу ҳақда Бош вазир Ироқ энеретика институти томонидан ташкиллаштирилган “Ироқ энергетика форумида” таъкидлаган.
 
“Кечагина биз ўз жонимизни сақлаб қолиш учун курашаётган эдик. Ҳозирда инсониятга таҳдид қилган ИШИДни мағлубиятга учратдик. Шунга қарамай, ушбу террорчилик ташкилоти томонидан яна терактлар уюштирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантираман. Негаки, унинг ғоялари ҳамон тирик”, деди Ободий.
 
Унинг айтишича, ҳукумат мамлакатда террорни бутунлай йўқ қилмоқчи, шунинг учун минтақа давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамламоқда.
 
“Биз мамлакатда нефтдан даромад олишни биринчи ўринда, деб билмаймиз. Бундан ташқари Ироқда нефт ишлаб чиқариш Киркукдаги нефт конларини ишга тушириш ҳисобига ошиб бормоқда. Террорчилар ҳужумига қарамай нефт қазиб чиқариш камаймади, аксинча кўпайиб борди”, деб таъкидлади Бош вазир.
 
Ироқ хавфсизлик кучлари ИШИД эгаллаб олган районларни террорчилардан тозалади. Аммо жангарилар вақти-вақти билан полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилиб турибди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ироқ ИШИД нефт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!