...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқда ўзбекистонлик ИШИД аъзоларининг ҳужжатлари топилди


18:27, 28.08.2017 Олам
 6 471

Талл–Араф шаҳридаги бинолардан бирида ИШИД жангариларига тааллуқли бўлган ҳужжатлар топилди.

Ироқ ҳарбийлари томонидан ИШИД гуруҳларидан озод этилган Талл–Араф ҳудудида юздан ортиқ жангариларнинг шахсини тасдиқловчи ва жанговор ҳаракатларга оид бўлган ҳужжатлар топилди. Бу ҳақда РИА агентлиги хабар тарқатмоқда.

ИШИД жангариларга тегишли бўлган ҳарбий маъмурият биносидан топилган ҳужжатлар ичида ўзбекистонлик, тожикистонлик, қирғизистонлик фуқароларнинг ҳам ҳужжатлари борлиги маълум қилинган.
 
Террорчиларнинг топилган ҳужжатлари таркибидаги хорижлик жангариларнинг асосий қисми Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Афғонистон, Судан, Хитой каби мамлакатларининг фуқаролари эканлиги таъкидланган. Ҳужжатларда жангариларнинг қайси мамлакатларда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этгани ҳақида ҳам маълумотлар келтириб ўтилган. 

Бу хабарлар ҳали расман тасдиғини топгани йўқ.
 
Маълумот учун, Талл–Араф шаҳри стратегик аҳамияти жиҳатдан ИШИДнинг пойтахти ҳисобланмиш Мосулдан кейинги даражадаги шаҳар ҳисобланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Марказий Осиё ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!