Ўзбекистон жанубидаги Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 40 даражагача кўтарилади.
Эртага, 29 август куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +36...+38 даража, кечаси +18...+20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 34–39 даража иссиқ, кечаси 17–22 даража илиқ бўлади.
Фарғона водийсида эса ҳарорат кундузи 33–38 даража иссиқ, кечаси 16–21 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Энг иссиқ ҳарорат Ўзбекистон жанубидаги Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади. Бу ерда ҳарорат кундузи 40 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 17–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.