...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иосиф Кобзон вафот этди


16:09, 30.08.2018 Олам
 5 673

Россия эстрадаси ва сиёсати катта жудоликка учради

Россия давлат Думаси депутати, эстрада қўшиқчиси Иосиф Кобзон 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг қариндошлари маълум қилган.
 
Қўшиқчи жорий йил 27 июль куни ўпкада ҳаво айланишига ёрдам берувчи ускунага уланганди. Бундан олдин Кобзонни Москвадаги шифохоналарнинг бирида жонлантириш бўлимига ётқизишганди. Унинг аҳволи барқарор деб баҳоланганди.
 
Аммо унинг матбуот котибаси Варвара Виноградова шифохонага ётқизиш аввалдан режа қилинганини ва Кобзон жонлантириш бўлимида эмаслигини маълум қилганди. Давлат Думасидагилар ҳам депутатнинг аҳволи барқарор эканини таъкидлаганди.
 
Иосиф Давидович Кобзон 1937 йил 11 сентябрь куни Украина ССРнинг Сталин вилоятида таваллуд топганди.
 
Россия Федерацияси давлат Думасининг II – VII Федераль чақирувлари депутати бўлган. Россия Думасининг Маданият қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва “Единая Россия” партияси аъзоси бўлган.
 
Россия Федерацияси Меҳнат Қаҳрамони, Собиқ Иттифоқ Халқ артисти, Собиқ Иттифоқ Давлат мукофоти, Россия Федерацияси Ҳукумати мукофоти соҳиби бўлган.
 
Сиёсатчи ва қўшиқчи Кобзонда 2005 йил саратон касаллиги аниқланганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Иосиф Кобзон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!