Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида бўлиб ўтган тўқнашувлар чоғида 1100 нафар киши жароҳатланди, икки нафари ҳалок бўлди.
Ўтган бир сутка давомида, Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида бўлиб ўтган, фаластинликлар ва Исроил армияси ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар чоғида 1100 нафар киши жароҳатланди, икки нафари ҳалок бўлди.
Ҳалок бўлганлар, ўқотар қуроллардан ўлдирилган. Фаластинликларнинг оммавий чиқишлари, АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти, деб тан олгани тўғрисидаги қароридан кейин кучайиб кетган эди.
Исроил ҳарбий ҳаво кучлари томонидан берилган ҳаво зарбаларидан сўнг, ХАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги қурол ишлаб чиқарувчи, қурол-яроғ сақланувчи ва ўқув бинолари ҳам вайрон этилган.
Исроилликлар, Ғазо секторидаги вазият учун ХАМАС ҳаракати жавобгар эканлигини таъкидлашмоқда.