...
МЕНЮ
ONLINE TV

Институт профессори ЎФФнинг техник директори лавозимига тайинланди


09:26, 27.10.2017 Спорт
 2 974

Бугунги кунда Ўзбекистон футбол федерацияси бошқарма бошлиғи лавозимига янги номзодларни кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистон футбол федерациясига янги раҳбарият тайинланганидан сўнг деярли барча ходимлар янгиланди.
 
Жумладан, кеча 26 октябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг таркибий тузилмасида навбатдаги ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Ўзбекистон футбол федерацияси ҳакамлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Ноил Лутфулин ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
 
Бугунги кунда Ўзбекистон футбол федерацияси бошқарма бошлиғи лавозимига янги номзодларни кўриб чиқмоқда.

Шавкат Имамовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг “Футбол назарияси ва методикаси” кафедраси профессори лавозимида ишлаб келган Шамиль Исеев Ўзбекистон футбол федерациясининг техник директори лавозимига тайинланди”, дейилади расмий хабарда.
 
Маълумот учун, Шамиль Исеев 1956 йил 10 июнь куни таваллуд топган. Маълумоти олий. 1977 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини аъло баҳога битирган. Педагогика фанлар номзоди, профессор. ОФК инструктори.
 
Фаолияти давомида Ўзбекистон ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоаларида, “Пахтакор”, “Қайрат”, (Қозоғистон), “Динамо” (Самарқанд), “Бунёдкор”, “Андижон”, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, клубларида таҳлилчи-мураббий каби лавозимларда ишлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФФда вице-президент ва терма жамоалар марказида директор ва спорт маҳоратини ошириш олий мактабининг директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Асқар Толибжонов ҳамда Ўзбекистон футбол федерацияси xавфсизлик бошқармасининг ҳалол ўйинлар учун масъул офицери — Аҳрол Иноятов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Техник директор ЎФФ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!