Айни дамда хавфли ҳудуд ичида қолган 400 нафар сайёҳ эвакуация қилинган.
Аслида вулқонда қуюқ тутуннинг чиқиши 27 сентябрда бошланган. ТАСС агентлиги вулқон тутунининг баландлиги 2 кмгача кўтарилганлигини маълум қилмоқда.
Жамоат ишлари ва уй-жой қурилиши вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, жаҳондаги энг йирик ороллардан иборат мамлакатнинг 80 фоиздан ортиқ майдони турли табиат ҳодисалари ва табиий офатлар хавфи остида қолмоқда. Бундай ҳудудларда Индонезиянинг 92 фоиз аҳолиси истиқомат қилади.