Мамлакатда куннинг биринчи ярмида ҳам 6.1 балли зилзила содир бўлган эди.
Бугун, 28 сентябрь куни Индонезиянинг Сулавеси оролида кучли, 7,5 балли зилзила содир бўлди. Қурбонлар ва яраланганлар бор.
Зилзиладан сўнг цунами келиш хавфи эълон қилинган.
Мамлакатда куннинг биринчи ярмида ҳам 6,1 балли зилзила содир бўлган эди. Унда бир киши қурбон бўлган ва камида 10 нафар одам жабрланган.
Индонезияда жорий йилнинг ўзида бу биринчи катта зилзила эмас. Июль ва августь ойларида Ломбок оролидаги ер силкиниши оқибатида деярли 500 нафар инсон ҳалок бўлган эди.
Маълумот учун, Индонезия сейсмик фаол ҳудудда жойлашган давлат бўлиб, бу ерда мунтазам зилзилалар содир бўлади.
2004 йилда мамлакатнинг шимолида жойлашган Суматра оролида кучли зилзила содир бўлган. У келтириб чиқарган цунами минтақадаги 13 та давлатга ёпирилган ва 226 минг кишини, Индонезиянинг ўзида 120 мингдан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлганди.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов