Маълум бўлишича, 5 дақиқа ичида иккита портлаш содир бўлган.
Шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган автобус бекатларининг бирида рўй берган портлаш туфайли икки киши ҳаётдан кўз юмди, жароҳат олганлар сони ҳозирча аниқланмаган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
“Худкуш террорчи ўзини портлатиши натижасида ўзи ва полиция ходими ҳалок бўлди”, деди Индонезия полицияси ходими.
Маълум бўлишича, 5 дақиқа ичида иккита портлаш ҳодисаси кузатилиб, ҳалок бўлганлар сони 3 тадан 5 та гача бўлиши мумкин, деган тахминлар бор. Жароҳат олганлар яқин орадаги шифохонага етказилган. Шунингдек, полиция ходимлари ҳозирда портлаш содир бўлган жой олдида назорат ишларини кучайтиришган. Мамлакат ҳукумати маҳаллий фуқароларга уйларидан чиқмасликни тавсия этишмоқда.