...
МЕНЮ
ONLINE TV

Икром Алибоевнинг 2019 йилги Осиё ўйинларида порлаши аниқ!


18:19, 06.09.2018 Спорт
 2 867

Осиё футбол конфедерацияси Осиё Кубогида порлаши кутилаётган 6 нафар футболчи ҳақида мақола ёзди.

ОФК расмий сайти кейинги йили январь ойида БААда бошланадиган Осиё Кубогида порлаши кутилаётган 6 нафар футболчи ҳақида мақола ёзди.
 
Эътиборли томони шундаки, ушбу кучли олтиликка “Локомотив” ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ҳам киритилган.
 
“2018 йилги Осиё ўйинларида “оқ бўрилар” таркибида анчагина яхши футболчилар кўп бўлди. 23 ёшлилар ўртасидаги қитъа чемпионатининг ғолиблари - ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков, ҳимоячи Акрамжон Комилов, плеймейкер Жавоҳир Сидиқов каби ўсиб бораётган ёшларга эътибор кучайди.
 
Аммо таркибдаги Икром Алибоев жамоанинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. “Локомотив” ярим ҳимоячиси терманинг ҳимоясига ҳам ёрдам берганига қарамасдан, беш ўйинда рақиб дарвозасини беш марта ишғол қилиб, мусобақанинг иккинчи тўпурарига айланди.
 
Қайд этиш керак, Алибоев эндигина 24 ёшга кирди. У терманинг 2019 йилги Осиё ўйинларида порлаши аниқ”, дейилади мақолада.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Икром Алибоев Жанубий Кореяга учралган аламли мағлубиятга ижтимоий тармоқдаги саҳифасида таъсирли муносабат билдирган эди.
 
Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларининг чорак финалида Жанубий Кореяга 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Икром Алибоев ушбу баҳсда дубль муаллифига айланди ва шу билан бирга ўйиннинг охирги дақиқаларида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни кўз ёшлар билан тарк этди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Икром Алибоев Локомотив 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!