...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси: “80 километр пиёда юрганмиз”


17:06, 08.05.2018 Жамият
 2 656

Сайидали ота Матисаков хонадонларига кириб борар эканмиз, қаршимизга юзларидан нур ёғилиб турган файзли инсон пешвоз чиқди ва эски қадрдонлардек қуюқ сўрашди.

Ички ишлар вазирлиги Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши, Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Тошкент шаҳар ўқув маркази аъзолари шунингдек, “Qalampir.uz” интернет нашри журналистлари Бектемир туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси – 92 ёшли Сайидали ота Матисаков хонадонида бўлиб, уларни эртанги байрам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан табриклашди.
 
Хонадонга кириб борар эканмиз, қаршимизга юзларидан нур ёғилиб турган файзли отахон пешвоз чиқди ва худди эски қадрдонлардек қуюқ сўрашди.
 
Бир пиёла чой устида кечган суҳбат давомида уруш фахрийси олис юртлардаги қонли жанглардан сўзлаб, икки кеча-ю, бир кунда 80 километр масофани пиёда босиб ўтгани, ҳозирги вақтда ўзига кўрсатилаётган эҳтиромлардан хурсанд эканлигини таъкидлади.


 
Сайидали отага “фарзандлардан нечта?” дея савол берганимизда, беихтиёр улар берган жавобдан ёқамизни ушладик. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси шунингдек, уларга Президент томонидан Lacetti машинаси совға этилганини ҳам айтиб ўтди.


 
Очиғини айтганда, Сайидали ота Матисаковдаги қатъиятни, ҳаётни севиш ва қадрлашни, бошқаларга яхшилик қилиш орқали топилган обрў-эътиборни кўриб, ҳавасимиз келди. Умр ҳикмати, бошқача айтганда, бахт формуласи, деганлари аслида шу бўлса керак.





Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сайидали ота Матисаков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар