Ҳали 20 ёшга тўлмаган ўсмирларнинг нима учун жонига қасд қилгани номаълум.
17 ёшли йигит ва 19 ёшли қиз тумандаги 17 қаватли бинонинг томидан ўзини ташлаган. Воқеа содир бўлишидан аввал, икки ўсмир суратга тушишган ва суратларни дўстларига “хайр” деган изоҳ билан ижтимоий тармоқ орқали жўнатишган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ўсмирлар спиртли ичимликлар таъсирида бўлишган.
Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.