Маълум қилинишича, Адҳам Аҳмедбоев бошқа лавозимга ўтказилган.
Бугун, 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди. Ишончли манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасининг собиқ бошлиғи Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига тайинланган.
2013 йилнинг декабридан то бугунгача Ички ишлар вазири лавозимида Адҳамжон Аҳмедбоев Акрамович фаолият юритиб келаётган эди. Маълум қилинишича, Аҳмедбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган.