Мазкур мактаб бу йил ўзининг илк ўқувчиларига эшикларини очди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига сафари чоғида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати қурилиши билан танишган ва лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича зарур тавсиялар берган эди.
Мазкур мактаб бу йил ўзининг илк ўқувчиларига эшикларини очди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мустақилликнинг 26 йиллик байрамига совға бўлган давлат умумтаълим мактаб-интернати 216 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, муассасада 100 ўринли ётоқхона, ошхона, спорт зали, лаборатория, кутубхона, ахборот-технологиялари хонаси замонавий жиҳозланган. Турли тиллардаги адабиётларни қорақалпоқ тилига таржима қилиш бўлими, китоблар чоп этиш учун мўъжаз босмахона фаолияти ҳам йўлга қўйилди.
Мактаб-интернати очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов сўзга чиқди.