...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорижий ОАВнинг “Ҳукумат уй бузиш учун ёзни кутмади” деган хабарига расман жавоб қайтарилди


16:59, 16.02.2017 Жамият
 3 581

Ушбу нотўғри хабарда кўтарилган масала юзасидан Бухоро вилояти ҳокимияти ахборот ҳизмати аниқлик киритиш мақсадида хақиқий вазият билан боғлиқ қуйидаги ахборотни маълум қилишга қарор қилди.

15 февраль 2017 йилда айрим хорижий ОАВлар “Ҳукумат уй бузиш учун ёзни кутмади” деган нотўғри хабарни тарқатди. Ушбу нотўғри хабарда кўтарилган масала юзасидан Бухоро вилояти ҳокимияти ахборот ҳизмати аниқлик киритиш мақсадида хақиқий вазият билан боғлиқ қуйидаги ахборотни маълум қилишга қарор қилди.
 
“Шуни маълум қиламизки, 2017 йил январь ойи давомида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, туманлар ва шаҳарларни ободонлаштириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган бир қатор қарорларни қабул қилди.
 
Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бухоро вилоятининг аҳолиси саломатлиги ҳамда турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида 20 январь 2017 йил қарор қабул қилган.
 
Шу қарорни бажариш доирасида Олот тумани ҳокимлиги томонидан туман ҳудудини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу аснода ҳокимлик томонидан ҳудуддаги кўп квартирали уй-жойлар атрофларида фуқаролар томонидан ноқонуний қурилишларни бартараф этиш, уй-жойларни шаҳарсозлик ва ёнғин хавфсизлиги нормаларига мослаштириш мақсадида ишчи гуруҳлари тузилиб, иш фаолиятини бошлаш бўйича кўрсатмалар берилган.
 
Ишчи гуруҳлари тумандаги “Бунёдкор”, “Нонимас” маҳалла фуқаролар йиғинларида кўп квартирали уйлар атрофларида қурилган кадастрда расмийлаштирилмаган молхоналар, ҳожатхоналар, омборчалар ҳамда бошқа қўшимча қурилган биноларни бузиш ишларини олиб борган.
 
Ноқонуний қурилишларни бузишдан олдин фуқароларга уларнинг қўшимча қурилишлари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мос келмаганлиги учун бузилиши юзасидан огоҳлантириш хатлари берилган.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ишчи гуруҳининг фаолияти даврида фуқаролар яшаш уйларининг бирортаси бузилмаган. Фақатгина, кўп квартирали уйларга туташ қилиб ноқонуний қурилган қўшимча бинолар бартараф қилинган”, дейилади ҳокимликнинг расмий баёнотида.
 
Маълумотларга қараганда, ҳозирги вақтда об-ҳавонинг ноқулай келиши муносабати билан ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари вақтинча тўхтатилган.

Теглар:Бухоро вилояти ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар