Эндиликда хорижий диний таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади.
Қарор билан Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилган.
Фуқароларнинг хорижий диний таълим муассасаларига ҳужжатлар топшириши, таълим олиши ва таълим муассасаларини тугатганидан кейин иш билан таъминлаши юзасидан тавсиялар бериш ва мурожаатларни кўриб чиқиш Маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Шунингдек қарорга мувофиқ тавсия этиладиган хорижий диний таълим муассасаларининг рўйхати ҳар йили 1 яваргача Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш амалиёти жорий этилди.
Эндиликда хорижий диний таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади.
Дин ишлари бўйича қўмита эндиликда хорижий диний таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар билан доимий ҳамкорлик олиб боради ва уларга ҳар томонлама кўмаклашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган диний ташкилотлар ҳақида хабар берган эдик.