Маълумотларга қараганда, тўйга асосан аёллар таклиф этилган. Албатта, эркак санъаткорлар ҳам хонандани қутлаш учун ташриф буюришган.
Кеча, 15 январь куни пойтахтдаги “Яккасарой” ресторанида “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Сайёраи Жаҳоннинг висол оқшоми бўлиб ўтди.
Маълумотларга қараганда, тўйга асосан аёллар таклиф этилган. Албатта, эркак санъаткорлар ҳам хонандани қутлаш учун ташриф буюришган.
Тўйда қатнашганларнинг маълум қилишича, келинлик либосида тўйхонага кириб келган Сайёраи Жаҳонни куёвтўра қўлида гуллар билан қарши олган ва уни тўрдаги курсигача олиб бориб, даврани тарк этган.
Узунқулоқ гапларга қараганда, хонанданинг турмуш ўртоғи тадбиркор ва эндиликда Сайёра санъатдаги фаолиятини тўхтатади.
Тўй оқшомида Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Гусанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Дилсўз, Малика Эгамбердиева келинни кузатаётиб, жонли ижрода “Ёр-ёр”ни куйлагани тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқлар орқалли тарқалмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Сайёраи Жаҳонга оилавий бахт тилаб қоламиз.