...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Манзура ва ниҳоят келинлик либосини кийди


16:23, 26.05.2016 Шоу-бизнес
 16 136

Интернетда хонанда Манзура Йўлдошеванинг келин либосидаги сурати тарқалди.

Бундан бироз аввал, интернет тармоқлари орқали “Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Манзуранинг келин кўйлакдаги либослари тарқалган эди. Аввалига бу сурат унчалик эътибор тортмаганди. Бугун эса хонанданинг ўзи келинлар либосидаги суратини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди.
 
Манзура Йўлдошеванинг навбатдаги суратлари мухлислари орасида катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Бу орада Йўлдошева турмушга чиқаётган бўлиши мумкин, деган тахминлар ҳам пайдо бўлди. Манзура эса бу саволларга жавоб қайтарганича йўқ.
 
Бундан 4 ой аввал хонанда “Ё тескари замон бўлдими?” номли қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этганди. Қўшиқда оила мавзуси, қизларнинг эрта турмушга чиқиши, йигитларнинг севги-муҳаббатнинг қадрига етмаслиги куйланганди. Сайтимиз учун тайёрланган кўрсатувда ҳам Манзура турмушга чиқиш масаласига алоҳида тўхталганди. 

Теглар:Манзура Йўлдошева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

kumush
23:54 08.07.2016

Agar rostdan Manzura turmushga chiqayotgan bo'lsalar, ularga faqat va faqat baxt tilayman!


Jamshid FC
10:48 27.05.2016

Manzura baxtli bo'lishga haqli ijodiga va shaxsiy hayotida baxt tileman


аноним
20:20 26.05.2016

Келин кўйлаги кийиб бир расмга тушиб оммани диққат эътиборини тортиш актрисаю хонандаларимизга урф бўлди, қизлар умрида оппоқ орзулар билан киядиган келин кўйлакни қадр қимматиям қолмади, Манзураям шуни бир кийсам бахтим очилиб кетармикин деб ўйлагандирде



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!