...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хўжали фожиасига 26 йил тўлди! Тарих саҳифасида қолган қонли кун тафсилотлари


21:55, 25.02.2018 Олам
 19 445

Бир кечада 613 нафар аҳоли ўлдирилиб, 487 нафар киши жароҳат олади, 1275 киши – болалар, аёллар, қариялар асрга олиниб, таҳқирланади.

Наргис Қосимова, журналист, ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди

Инсоният  тараққиёти даврида жуда кўп қирғинбарот урушларни бошидан кечирди. Миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлган бу қирғинларнинг катта кичиги  бўлмаганидек, уларни оқлаш ҳам мумкин эмас. Зеро, бу қонли тўқнашувларнинг барчаси бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлди. Озарбайжон халқи орадан 26 йил ўтса ҳам бегуноҳ  аёллар, қариялар ва болаларнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган даҳшатли қирғинни ҳеч қачон ёддан чиқармайди.
 
Бугун тарихга айланган манбаларда қайд этилишича, 1988 йилда арман-озар зиддиятида энг фожиали қирғинлардан бири Қорабоғда жойлашган Хўжали  шаҳарчасида арман ҳарбийлари томонидан содир этилган геноциддир.  Хўжали фожиасини ХХ асрнинг энг даҳшатли оммавий қирғинлари – Японияда бўлиб ўтган Хиросима, Нагасаки, Белорусиядаги Хатин фожиаларидан қолишмаган эди.
 
Хўжали  Хонкенди шаҳридан 14 км узоқликда шимолий- шарқий қисмида жойлашган бўлиб, ўша машъум кунгача қишлоқда 7 минг атрофидаги одам истиқомат қилар эди. 1990 – алғов-далғов  йилларида Арманистондан қочган озарларнинг аксарияти ана шу қишлоқда қўним топганди.
 
1992 йилнинг 25-дан 26 февралга ўтар кечаси арман қуролли кучлари Хонкелдида қарор топиб, собиқ Иттифоқнинг 366- мотоўқчи полки Хўжали шаҳарчасига бостириб кириб,  тўплардан ўқ узади. Тинч аҳоли ва ҳимоячилар шаҳарчани тарк этишади. 26 февраль куни эрталаб соат 05:00 да босқинчилар шаҳарни босиб олишади.  Бир кеча ичида қадимги Хўжали  ер билан яксон қилинади.  Қуролланган арман зобитлари эса қаҳратон қишда жонини сақлаш умидида тоққа қочишга  уринган аҳолини ўққа тутадилар.

 
Шу зайил инсоният тарихининг қора рўйхатидан жой олган қирғинлар сафига яна бир фожиа қўшилади. Бир кечада 613 нафар аҳоли ўлдирилиб, 487 нафар киши жароҳат олади, 1275 киши – болалар, аёллар, қариялар асрга олиниб, таҳқирланади. Яна 150 кишининг ҳоли нима кечгани бугунгача номаълум. Ўлдирилганлардан 106 нафари аёллар, 63 нафари бегуноҳ болалар, 70 нафари қариялар. Хўжали фожиасида 8 та оила бутунлай йўқ қилиниб, 24 та бола чин етим, 130 нафар  бола эса отаси ёки онасидан ажралган.
 
Машъум фожиа албатта тинчликка, инсонпарварликка интилган инсоният учун тамғадир. 1994 йил 1 март куни Озарбайжон Республикасининг Президенти Ҳайдар Алиев Миллий Мажлис қарори билан 26 феврални “Хўжали геноциди ва миллий мотам куни” деб  эълон қилди. 1997 йил 25 февралда эса Озарбайжон Республикаси Президенти Ҳайдар Алиевнинг “Хўжали геноциди  қурбонлари  хотирасига бир дақиқалик сукут сақлашни эълон қилиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ҳар йили 26 февралда Давлат раҳбари озарбажойнликларга “Хўжали геноциди” муносабати билан мурожаат қилади.
 
Афсуски бундай фожиалар дунёнинг турли бурчакларида ҳануз давом этмоқда. Инсоният инсонлигини эслаб, уларга  чек қўйиш, тинчлик ва барқарорликка интилиб, инсонийлигини унутмай яшаши лозим.

Теглар:Хўжали Озарбайжон Геноцид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!