Интернет тармоғида пайдо бўлган навбатдаги қўрқинчили видеотасма Хитойнинг Хух-Хото шаҳридаги туғруқхоналарнинг бирида суратга олинган.
Маълумотларга кўра, бемор жарроҳ билан операциянинг нархини келиша олмаган. Натижада, жарроҳ фарзандини дунёга келтириш учун тиғ тагида ётган аёлни қўллари ва бошини ура бошлаган. Афсуски эркак киши, бунинг устига жарроҳ бўлган туғруқхона ходимини унинг ёрдамчиларидан ҳеч ким тўхтатмаган, аксинча, улар туғруқ вақтида калтакланаётган аёлнинг қўлларини ушлаб туришган. Бу ҳақда “Ridus.ru” нашри ёзмоқда.
Видеолавҳа сифатли бўлмаса-да, унда операция столида ётган аёлнинг дод-войини эшитиш мумкин. Фикримизча, ушбу видеолавҳа ҳомиладор аёлга ҳали наркоз юборилмай туриб тасвирга олинган. Чунки у боши ва қўлларига бирин-кетин келаётган зарбаларга дош беролмай бақирмоқда.
60 сониялик ушбу видеолавҳада камида 3 кишининг иштирокини кўриш мумкин. ОАВнинг фикрича, шу йўл билан жарроҳ оғриқ азобида турган ҳомиладор аёлдан катта миқдордаги пулни ундирмоқчи бўлган. Айни видеолавҳа интернет тармоғига жойлангач, ҳомиладор аёлни аямай ураётган жарроҳга нисбатан 52.000 дан ортиқ эътирозли фикр ва мулоҳазалар ёзиб қолдирилган. Улардан бири шундай дейилади:
“Операция столида ётган беморга қўлида скальпель билан таҳдид қилиб хизмат нархини келишиш – қўлида пичоқ ушлаган ҳолда бировни ўмариш билан тенг!”
“Бу жуда қўрқинчли, сен операция столида ётибсан, шифокор эса қўлида скальпель билан сени истаган аҳволга солиши мумкин!”

Умида Якубова
Ўхшаш мақолалар
ОАВ: Хитой энг қудратли ракетасини юбилей санада намойиш қилади
19:33, 25.01.2019
4 820
Мирзиёевга Хитойдан таклифнома юборилди
10:57, 17.01.2019
4 957
Номаълум эркак ўрта мактабга бостириб кириб, ўқувчиларга ҳужум қилди
13:54, 08.01.2019
7 035
Пичоқ билан болаларга ҳужум қилган жиноятчига ҳукм ўқилди
12:37, 07.01.2019
4 700
Си Цзиньпин Тайвань мустақиллигини ҳалокатга тенглаштирди
12:00, 02.01.2019
3 184
Изоҳлар
Изоҳлар
Xushbekov Abdug'ani
14:54 17.03.2016juda yomon
Адхам
12:35 17.03.2016....... пул учун нмага колини урмиди одамзод!!!
Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!