Хитойликлар ушбу маҳсулотларни етиштиришда ўзбекистонлик ишчилардан фойдаланишмоқда.
Хитойлик мутахассислар беш гектар унумдор ерда ҳар мавсум помидор ва бодринг етиштиришади. Уларнинг маҳсулотларини асосан Москванинг йирик бозор расталарида учратиш мумкин. Ҳа, шуни ҳам унутмаслик лозимки, хитойликлар ушбу маҳсулотларни етиштиришда ўзбекистонлик ишчилардан фойдаланишмоқда.
Ферма етакчиларидан бири Мэнлу Лининг таъкидлашича, келаси мавсум ферманинг ҳосил оладиган майдони яна икки баробарга кўпайтирилади.