Фабрикада айнан қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани, портлаш нимадан келиб чиққани ҳақида маълумотлар ҳозирча сир тутилмоқда.
Синьхуа ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, воқеа Хитойнинг Сзянси вилоятидаги фабрикада содир бўлган.
Портлаш натижасида 7 киши ҳалок бўлган. Жабрланганлар бор.
Яқинда маҳаллий ҳокимият томонидан хавфсизлик талабларига жавоб бермагани учун ушбу фабриканинг ёпилишига оид қарор қабул қилинган эди.
Фабрикада айнан қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани, портлаш нимадан келиб чиққани ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган.
Полиция портлаш сабалари юзасидан суриштирув ва тергов ишларини бошлаб юборган.