...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда хавфнинг энг юқори даражаси эълон қилинди


19:33, 06.06.2018 Олам
 6 895

Маҳаллий аҳолига кўчага чиқмасликлари маслаҳат берилмоқда.

Бугун, 6 июнь куни Хитойнинг жанубий Гуандун провинцияси, Шэньчжэнь шаҳрида кучли жала сабаб хавфнинг энг юқори – қизил даражаси эълон қилинди.
 
Жорий йилда тайфун Хитойнинг Гуандун ва Хайнань провинциялари соҳилларига тўртинчи марта хавф туғдиряпти. У ўзи билан кучли шамол ва жалани олиб келган. Шамол тезлиги соатига 70 километр дея баҳоланмоқда.
 
Маҳаллий аҳолига метеоахборотларни кузатиб бориш ва зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликлари маслаҳат берилмоқда. Мактаб, боғчаларда машғулотлар тўхтатилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!