Мамлакат шарқига ёпирилган табиий офат зарари ҳисобланди.
Аввалроқ Тайвань оролига ўта шиддатли “Мария” тайфуни яқинлашиб келаётгани ҳақида хабар берган эдик.
“Мария” тайфуни Хитойнинг шарқий вилоятларига ёпирилиб, 580 минг одам эвакуация қилинишига сабаб бўлди.
“Мария” супер тайфуни Фуцзянь (аҳолиси 37 миллион) ва Чжэцзян (аҳолиси 57 миллион) вилоятларига шиддат билан зарба берган. Шунингдек, ўзи билан жала ва кучли шамолни олиб келган. Хитой Халқ Республикасининг Метеорология бошқармаси тайфун келган вилоятларда хавфнинг энг юқори “қизил” даражасини эълон қилган.
Биринчи бўлиб, табиий офат зарбасига учраган Фуцзянь вилоятида умумий ҳисобда 193 минг одам эвакуация қилинган. Чжэцзян вилояти ҳокимияти табиий офат ҳудудидаги 391 мингга яқин одамни хавфсиз жойга кўчирган. Вилоят бўйлаб 20 минг қайиқчи кемалари портларга қайтган.
Офат ёпирилган районларда темир йўл ва авиа қатновлар тўхтаб қолган. Маълумотга кўра, тайфун келтирган тўғридан-тўғри иқтисодий зарар 490 миллион юанга (73,4 миллион доллар) баҳоланди.

Суннатилла Абдуллаев